Германия канцлери Ангела Меркель ифторликка ташриф буюрди

Lifestyle 03 Июль 2015 9242

Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Берлиндаги Тегил шаҳарчасида сешанба куни Рамазон ойи муносабати билан мусулмонлар учун ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

Ифторлик тадбирида Германия канцлери Ангела Маркель хоним ҳам иштирок этди. У ўз сўзида, ҳақиқатда Ислом Германияга қисман яқин келиб қолди, деб таъкидлади.

Мазкур хайрли тадбирда Германия ҳукуматининг етук сиёсат арбоблари ва турли дин вакиллари ҳам қатнашдилар. Жумладан, ифторлик дастурхонига ташриф буюрган Германия давлат вазираси Эйдан хоним ҳам ўз фикрларини йиғилганларга етказди.
У сўзида, экстремистик ва террористик ҳаракатлар дин ниқоби остида амалга оширилаётганини қоралар экан, айниқса 2015 йил дин душманлари учун масжидлар, ибодатхоналар ва черковлар терактлар амалга ошириладиган жойлар бўлиб қолаётганидан таассуфда эканини билдирди. Эйдан хоним сўзининг ниҳоясида, келгусида бу каби нохушликларга барҳам бериш мақсадида диний бағрикенгликка асосланган турли мулоқот ва анжуманларни ўтказишга катта аҳамият қаратиш зарурлигини маълум қилди.

Muslim.uz  / Илёс Аҳмедов тайёрлади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар