"Арсенал" жамоасининг янги дарвозабонига айланган Петр Чех ҳали ўз футболчилик фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилди.

"Яқин 7 ичида футболни тарк этмоқчи эмасман. Аслида ҳеч нимани олдиндан айтиб бўлмайди. Лекин мен ўйнашда давом этмоқчиман.
"Арсенал"га ўтишим кутилмаганда содир бўлди. Лекин бундан хурсандман. Энди янги жамоам таркибида майдонга тушишни орзиқиб кутмоқдаман. Машғулотларда ўзимни кўрсатиб, асосий таркиб учун муносиб эканлигимни исботламоқчиман", дейди чехиялик 33 ёшли дарвозабон.