Россия терма жамоаси ҳужумчиси Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида тўп суриши мумкин

Спорт 03 Июль 2015 1981

Россиянинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Александр Кержаковга Тошкентнинг «Локомотив» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sports.ru интернет-нашри блогларидан бири твиттерда ёзиб қолдирган.

Шунингдек, клубга яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, томонлар Кержаков борасида музокараларни бошлаш арафасида туришибди. Аввалроқ тажрибали футболчини Москванинг "Динамо" ва "Локомотив" клублари ҳам ўз сафида кўрмоқчилиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Зенит» бош мураббийи уни ёзги йиғинларга олиб кетмаган, футболчининг ўзи эса «Зенит» ёшлар таркиби билан шуғулланишдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кўпроқ янгиликлар