"Монако" жамоасининг португалиялик ярим ҳимоячиси Жоао Моутиньо яқин вақт ичида "Зенит" таркибида пайдо бўлиши мумкин.

ТАСС нашрининг хабар қилишича, жамоанинг португалиялик бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ушбу футболчи билан шу масала хусусида гаплашган.

Хабарда айтилишича, яқин орада шартнома тузилишига эришилади.

Маълумот учун, Виллаш-Боаш "Порту" бош мураббийи бўлган 2010-2011 йиллар мавсумида унинг қўли остида Жоао Моутиньо ҳам ўйнаган эди.

Бироз олдинроқ, монаколиклар жамоаси ушбу 28 ёшли футболчисини 30-40 млн евро атрофидаги нархда пуллашни режалаштираётгани хабар қилинганди.