Голландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк АПЛга қайтиши мумкин.

Daily Mail нашрида ёзилишича, "Лестер" жамоаси уни жамоани тарк этган Найжел Пирсон ўрнига келадиган бош мураббийга маслаҳатчи сифатида ёлламоқчи.
 
"Лестер"га янги бош мураббий сифатида "Болтон"дан 44 ёшли мутахассис Нил Леннон олиб келиниши кутилмоқда.
 
Шунингдек, бу ўринга Мартин О`Нил, Шон Дайш ва Стив Коттерил каби мутахассислар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Хиддинк 2009 йилда ҳам АПЛда фаолият юритган ҳамда "Челси" билан мамлакат кубогида ғалаба қозонганди.