2 июн куни Тожмурод Агамуродов ва унинг мураббийлик штаби Самарқанднинг “Динамо” клубини тарк этганлари маълум бўлди. Клуб раҳбарияти янги бош мураббийни излашни бошлаб юборди.

Клуб раҳбариятига яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, самарқандликларга мураббийлик қилиши мумкин бўлган номзодлар орасида бир неча нафар таниқли номлар зикр қилинмоқда. Улар орасида Ислом Аҳмедов, Сергей Ковшов, Рустам Забиров, Сергей Арсланов, Александр Волков, Баҳром Ҳакимов ва Азамат Абдураимов номлари ҳам бор.

Клубга бош мураббий сифатида 49 ёшли Азамат Абдураимовнинг таклиф қилиниши эҳтимоли юқори бўлган вариантлардан бири сифатида қаралмоқда. Абдураимов ўз вақтида “йўлбарслар” бошқарувида иш олиб борган.

Маълумот учун, “Динамо” Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси якунларига кўра, 11 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгалламоқда. Шунингдек, жамоа Ўзбекистон кубогининг 1/16 босқичидан чиқиб кетди.