Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа кейинги мавсумда ҳам "Манчестер Юнайтед"да қолиши мумкин.

The Guardian нашрида ёзилишича, инглизлар бу футболчининг трансфери борасида "Реал" олдига шарт қўйди. Унга кўра, агар мадридликлар Серхио Рамосни "МЮ"га сотмаса, Де Хеа ҳам "Реал"га ўтмайди. Воқеалар ривожи шу тариқа ривожланса, дарвозабон келаси йил ёзидагина эркин агент мақомида Мадридга кетиши мумкин.

Хабар қилинишича, "Реал" Серхио Рамос борасида "МЮ"нинг битта таклифини рад этиб бўлган. Шунингдек мадридликлар Де Хеа борасида "Манчестер Юнайтед"га расман мурожаат қилмагани ҳам айтилмоқда. Дарвозабон душанба куни "МЮ" ихтиёрига етиб келиши ва 13 июлда жамоа билан бирга АҚШ бўйлаб турнега йўл олиши лозим.