Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Шимолий Кореяга ташрифи борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Спорт 04 Июль 2015 7111

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Шимолий Кореяга ташрифи борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Шимолий Корея ҳақиқатда жуда антиқа давлат. Келишинг биланоқ, ҳамма нарсангни олиб қўйишади. Телефонларни дарҳол топширишни сўрашди. Мен уйга соғ-омон етиб келганимни айтиш учун оддий телефондан қўнғироқ қилдим. Уйимнинг телефон рақамидан бошқа телефон рақамларни ёддан билмасдим. Ҳамма рақамлар уяли телефонимга ёзилган. Карахт ҳолга тушиб қолдим.

Мутлақ ёпиқ мамлакат. Биз йигитлар билан кечаси сайр қилгани чиққанимизда мактаб ўқувчилари кўча чироқлари тагида туриб китоб мутолаа қилаётганларини кўрдик. Ёки улар шу тариқа уйларидаги чироқни тежайдилар, ёки қандайдир дружиначилар бўлсалар керак.

Ўйинга келганимизда, у ерда барча томошабинлар бир хил кийим кийиб олганларини кўрдик! Кўк рангдаги сектор, сўнгра кулранг, ундан кейин қора рангдаги сектор. Биз тўпга эгалик қилганимизда стадионда қабристондек жимжит бўлиб қоларди. Кореяликлар тўпни олишлари билан шовқин, олқишлар, чаппаклар янграрди. Бу қандайдир янги тажрибами билмадиму, бироқ менга стадионда қўшиқ айтиб, қандайдир муносабат билдирилиши қўнглимга яқинроқ. Бу ерда эса югурасан ва “Нима ўртоқлик учрашуви бўляптими? Ундай эмас шекилли, одамлар ўтирибдию” деб ўйлаб қоласан”, деб ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Денисов.

Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда ўзбекистонлик футболчилар 4:2 ҳисобида имкониятни бой бердилар ва бу мағлубият Миржалол Қосимовнинг терма жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этишига олиб келди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар