АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Рик Перри АҚШ президенти Барак Обама “унга АҚШ президенти лавозими берадиган минбардан самарали фойдалана олмаганини” айтмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Перрининг фикрича, АҚШ ҳарбий кучларни қўллаши ва Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериши керак эди.
“Фикримча, бизнинг тасарруфимизда бўлган ва Обама фойдаланиши мумкин бўлган энг кучли инструментлардан бири – бу суюлтирилган табиий газдир. Европа бозорини америка гази билан тўлдириб ташлаш учун қанча керак бўлса шунча шартнома тузиб ташлаш керак эди”, деб айтмоқда Перри.

Перрининг фикрича, Обама буни амалга оширмагани билан “Путинни тиз чўктириш” имкониятини қўлдан чиқарган.
Шунингдек, Перри Россияга қарши санциялар эртами-кечми албатта “иш” беради, деган фикрни билдириб ўтди.
Маълумот учун, АҚШ президенти лавозими учун сайловларда иштирок этиш учун 12 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловлар 2016 йилда бўлиб ўтади.