Блаттер: Германия ва Франция президентлари ЖЧ-2022 мезбонини аниқлаш жараёнига таъсир кўрсатишган

Спорт 05 Июль 2015 3973

ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг маълум қилишича, 2018 ва 2022 йилги мундиаллар учун мезбонлар номини аниқлаш жараёнига Франция президенти Николя Саркози ҳамда Германия президенти Кристиан Вульф ҳам аралашган.

ФИФА Ижроия қўмитаси 2010 йилнинг 2 декабрида 2018 йилги жаҳон чемпионатини Россияда, 2022 йилги чемпионатни эса Қатарда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганди.

"Саркози ва Вульф қўмита вакилларининг қарор қабул қилишига ўз таъсирларини ўтказишган. Уларнинг босими остида амалга оширилган танловларни эса қабул қилишга мажбур бўлганман. Уларнинг кўпчилиги Қатарни танлашган эди", деб маълум қилади Блаттер Ассошейтед Пресс агентлигига.

Унинг фикрича, Германия футбол иттифоқи Вульфнинг кўрсатмасига биноан иш тутган. 

"Қатарда кўплаб немис компаниялари фаолият юритмоқда. Германия бу турнир Қатарда ўтказилишидан манфаатдор", дейди ФИФА президенти.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28953 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 65112 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8211 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125724 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо, Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 944 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1290 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 2786 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар