Футбол бўйича Англия аёллар терма жамоаси Канадада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Инглизлар мусобақанинг 3-ўрини учун Германия термасига қарши учрашувда қўшимча вақтда ғалабани қўлга киритдилар.

Чемпионатнинг бронза медаллари учун учрашув 1:0 ҳисоби билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Фара Уильямс ўйиннинг 108-дақиқасида киритди.

5 июнь куни бўлиб ўтадиган финал учрашувида Япония ва АҚШ терма жамоалари мусобақанинг энг олий мукофоти учун курашади.