Guardian нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Робин ван Перси Истанбулнинг “Фенербахче” клубига ўтишга яқин турибди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, 31 ёшли голландиялик футболчи турк клуби билан 4 йиллик шартноманинг шартларини келишиб олди.

Аввалроқ футболчи Туркияга келишни истамагани учун “Бешиктош”га ўтишга рози бўлмагани маълум қилинганди.

Бироқ ван Персининг “Фенербахче” вариантига рози бўлишига унинг Голландия терма жамоаси бўйича жамоадоши, 3 йил “Фенербахче”да тўп сурган Дирк Кюйт кўндирган.