АҚШнинг Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Жеб Буш ўзининг партиядоши, миллиардер Дональд Трампнинг мексикалик мухожирлар ҳақидаги ирқчилик кайфиятидаги сўзлари республикачилар томонидан маъқулланмаслигини айтиб ўтди.

“Мен у Республикачилар партияси номидан гапирмоқда ва унинг қарашлари республикачилар фикрлари билан мос тушади, деб ўйлайман”, деб айтди Буш Мустақиллик куни муносабати билан ўтган параддан кейин.

Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимида иштирок этишини расман эълон қилиш пайтида АҚШдаги мексикалик мухожирларни жиноятчилар ва зўравонлар деб атаган эди.

“У бу ишни аҳмоқлиги учун қилмаяпти, у чегарани кесиб ўтаётган ҳар бир мексикаликни зўравон деб ҳисобламайди. У шунчаки ўзига эътиборни жалб қилмоқчи, чунки бу унинг кампаниясининг асосий усули ҳисобланади”, деб айтди Буш.

Аввалроқ Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари гўзаллик танлови ғолибалари Трампнинг ушбу сўзларига норозилик билдириш сифатида у томонидан қисман молиялаштириладиган “Дунё гўзали” танловида қатнашишдан бош тортганлари маълум қилинганди.