Криштиану Роналду интервью пайтида матбуот-анжумани ходимининг хатти-ҳаракатидан ранжиди

Спорт 05 Июль 2015 2832

Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду яна бир можаронинг сабабчисига айланди. Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси матбуот-анжумани пайтида унинг журналистлар билан суҳбатига аралашган матбуот хизмати ходимига танбеҳ берди.

Матбуот ходими Роналду ўз клубдоши Серхио Рамоснинг келажаги ва Англия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Стивен Жерарднинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клубидаги истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб бермоқчи бўлганда унинг гапини бўлди. Бундан жаҳли чиққан футболчи ушбу ходимга танбеҳ берди ҳамда шу тариқа уни ноқулай ҳолатга қўйишаётгандан шикоят қилди.

“Сиз бу одамларга рўйхўшлик бермаслигимни истаяпсизми? Ҳа бундай қилиш сизнинг вазифангизга киради. Ниятингизга етдингизми, энди мен аҳмоқона кўринмоқдаман”, деб айтди Роналду матбуот-анжумани ходимига.

Қайд этилишича, футболчи матбуот-анжумани ходимининг гапларини охиригача тинглаб, унинг кўрсатмасига биноан журналистлар билан суҳбатлашишни тўхтатди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар