“Ювентус” клубининг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видаль Мадриднинг “Реал” клубига ўтишга яқин турибди.

28 ёшли футболчи мадридликлар билан 5 йиллик шартноманинг шартларини келишиб олди, деб хабар бермоқда Чилининг La Tercera нашри.

Ўйинчининг Испанияга ўтиши ҳақидаги маълумотни унинг яқинлари ва агенти маълум қилганлар.

Манбанинг маълумотларига кўра, Видаль “Реал”нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг асосий трансфер нишонига айланган эди.

Аввалроқ “Реал” клуби Видалнинг Америка кубоги вақтида маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисасига тушганидан кейин уни сотиб олиш фикридан қайтгани маълум қилинганди.

Видаль машҳур Иван Саморанодан кейин “Реал” сафида тўп сурадиган иккинчи чилилик футболчи бўлади.