Маскерано Америка кубогининг уч финалида мағлубиятга учраган биринчи футболчи бўлди

Спорт 05 Июль 2015 983

Америка Кубогининг финал учрашувида Чили терма жамоаси Аргентина устидан пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа аргентиналиклар яримҳимоячиси Хавьер Маскерано Америка кубогининг уч финалида мағлубиятга учраган биринчи футболчи бўлди.

“Барселона”нинг 31 ёшли футболчиси бунгача Аргентина билан ушбу мусобақанинг 2004 ва 2007 йиллардаги финал учрашувларида мағлубиятга учраган эди. Бундан ташқари, Маскерано ўз жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ҳам германияликларга имкониятни бой берган.

Кўпроқ янгиликлар