“Шайх Зайниддин” жоме масжидида хатмона 7 июлга белгиланди

Lifestyle 06 Июль 2015 3535

Рамазон Қуръон ойидир. Бу қутлуғ ойда Қуръони Карим нозил бўлган. Набий алайҳиссалом бу ойнинг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссалом билан биргаликда Қуръони каримни такрорлаб, мустаҳкамлаб олардилар. Вафот топадиган йилларида эса Аллоҳнинг китобини бу улуғ фаришта назоратларидан икки марта ўтказиб олганлар. У зот Рамазон ойида Қуръон тиловатини кучайтириб, тунги намоздаги қироатларни узайтирар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини маҳкам ушлаган салафи солиҳларимиз бу ойда Қуръонни бир неча бор хатм қилиб чиқишарди. Улардан айримлари хатмни ҳар беш кунда тугатсалар, бошқалари уч кунда хатм қилардилар.
Хабарингиз бор айни кунларда мамлакатимиздаги кўплаб жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинмоқда. Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам 17 июнь санасидан таровеҳ намозлари бошланиб, унда Қуръони Карим тиловат қилинмоқда. Яратганга шукрлар бўлсин, шу кунга қадар Ҳасан қори ва Насруллоҳ қорилар Қуръони Каримнинг 28 жузини тиловат қилиб бўлишди. Жоме масжидда Қуръони Карим 7 июль, яъни эртага хатм қилиниши режалаштирилган. Дуолар ижобат бўладиган онлар, улуғ лаҳзалардан баҳраманд бўлинг!

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар