«Барселона» клуби президентлиги учун номзод Жоан Лапорта каталонияликлар сафига Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамоснинг келиб қўшилиши имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

«Йўқ, бунақа бўлмайди. У «Реал»нинг тимсоли», деди Лапорта.

Мадридликлар Фигуни ўз сафларига қўшиб олишган ҳолатни энди «Барселона» такрорлар балки, қабилидаги саволга Лапорта Это‘О бу борада жавоб бўлганини таъкидлаб ўтди.

– Йўқ, Фигу учун биз Это’Они сотиб олиб орани очиқ қилганмиз. Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш», – дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.