Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду тренажер залида кўп вақтини ўтказиши сабабини келтириб ўтди. Португалиялик ҳужумчи жисмоний ҳолат спорт формасини ушлаб туришида катта аҳамият касб этишини таъкидлаган.

"Кучли футболчи бўлиш учун астойдил ишлаш керак. Мен бу ишни ҳар куни амалга ошираман. Жисмоний ҳолатим яхши бўлгани учун ҳам кўп йиллардан буён юқори савияда тўп суриб келяпман. Бу тасодиф эмас.

Ёшлигимда менга нимжонлигимни кўп пеш қилишар эди. "Криштиану, сен жуда иқтидорлисан, аммо ҳаддан ортиқ нимжонсан", дейишган. Шундан сўнг жисмоний ҳолатимни кучайтириш учун қаттиқ киришдим. Қайсарлик билан бир неча соат вақтимни тренажер залида ўтказардим ва бу борада анча ўсишга эришдим. Жисмоний куч ўйин вақтда катта устунлик беради. Шу сабабли бутун мавсум давомида яхши формада бўламан", - дейди Роналду.