“Формула-1” автопойгасининг етти карра чемпиони Михаэль Шумахернинг қизи Жина Мария Шумахер ўсмирлар ўртасида от чоптириш бўйича Европа чемпиони бўлди.

Мусобақада 9 та давлатдан 46 нафар ёш спортчи иштирок этди. Жина Мария ушбу ғалабаси билан Германия терма жамоасига жамоавий ҳисобда ғолиб бўлишга ёрдам берди.

Шумахернинг яна бир фарзанди – ўғли Мик “Формула-4” синфидаги автопойгаларда иштирок этади.