“Атлетико”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Арда Турон “Барселона”га ўтиши ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бунга ишониш қийин. Мен “Барселона”да ўйнашни доим орзу қилардим. Уларнинг таклифларини эшитганимдан кейин, бошқа таклифларни эшитишни истамадим. Бу мен орзу қилган клуб. Мен ушбу клубга ўтганимдан жуда хурсандман.

“Барса” менга қизиқиш билдираётганини билганимдан бошлаб ушбу трансфер расман амалга ошмагунича уйқумни йўқотдим. Луис Энрике мени жамоада қаршилаш учун менга қўнғироқ қилди. Бу ёқимли ҳолат. Мен учун Суарес, Неймар, Месси, Иньеста билан бир жамоада ўйнаш катта шарафдир. Месси дунёдаги энг зўр ўйинчи, Иньеста эса менинг кумирим”, деб айтди Турон.

Ярим ҳимоячининг трансфер шартларига кўра, мадридликлар ўйинчи учун 34 млн евро олади ва келажакда қўшимча тўловлар сифатида яна 7 млн евро берилиши мумкин.