Россия спорт вазири ҳисобланадиган Виталий Мутко Волгоград вилоятидан Россия футбол иттифоқи президентлиги учун ўз номзодини кўрсатди.

"7 июль куни ўтказилган Волгоград вилояти футбол федерацияси ижроия қўмитаси йиғилиши вақтида Россия Федерацияси Спорт ишлари вазири Виталий Леонтьевич Мутко РФИ президентлиги учун ўз номзодини қўйиши маълум қилинди", дейилади ушбу вилоят шарафини ҳимоя қиладиган "Ротор" жамоасининг расмий сайтида.

Бироз олдинроқ, Давлат думаси вице-спикери Игорь Лебедев РФИ президентлиги учун сайловга биринчи бўлиб ўз номзодини тақдим қилганди.