"Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар жамоага «Атлетико»дан янги келиб қўшилган Арда Турон ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Турон – жуда кучли футболчи. У Испания чемпионатидаги энг яхши ўйинчилардан бири. 

Туроннинг ўйин сифати жуда юқори ва ишончим комилки, у «Барселона»га катта фойда келтиради», — Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтиради, Sport.es нашри.