Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Локомотив” клуби “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ягона голга учрашувнинг 5-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов муаллифлик қилди. Дастлабки ўйинда ҳам Вадим Абрамов шогирдлари кичик ҳисобда устун келишганини таъкидлаб ўтиш зарур.

Яна бир ўйин Қаршида бўлиб ўтди. Чорак финалнинг дастлабки ўйинидаёқ ярим финал масаласини ҳал қилиб, 6:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган “Насаф” клуби “Пахтакор-2” билан тўқнаш келди.

Дастлаб, ўйиннинг 16-дақиқасида ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Фарруҳ Сайфиев учрашувда ҳисобни очди - 1:0. Орадан уч дақиқа ўтиб, дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни Дониёр Нарзуллаев осонлик билан бўш қолган дарвозага йўллади - 2:0. Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди. Демак, икки ўйин натижасига кўра рақибини 8:0 ҳисобида таслим этган “Насаф” Кубок мусобақасининг ярим финалига йўл олди.

“Локомотив” – “Металлург” 1:0
Гол: С.Шоаҳмедов, 5
Дастлабки ўйин: 1:0

“Насаф” – “Пахтакор-2” 2:0
Гол: Ф.Сайфиев (16), Д.Нарзуллаев (19).
Дастлабки ўйин: 6:0

Манба: uff.uz