"Ливерпуль" жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг жамоа билан бирга Осиё бўйлаб саёҳатга чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

Шу тариқа Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси тезроқ "Манчестер Сити"га ўтишни истаётганини билдирган. "Шаҳарликлар" эса Стерлинг борасида учинчи таклифни тайёрламоқда. Бундан олдин "мерсисайдликлар" 25 ва 40 млн фунтлик таклифларни рад қилган ҳамда футболчисини 50 млн фунтдан камига сотмаслигини аён этган.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда. У икки йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин.