"Тоттенҳем" Алдервейрелднинг трансферини эълон қилди

Спорт 08 Июль 2015 864

"Атлетико" жамоасининг бельгиялик ҳимоячиси Тобиас Алдервейрелд расман "Тоттенҳем" аъзосига айланди. Бу ҳақда "шпорлар" жамоасининг расмий сайтида хабар қилинди.

Лондонликлар ушбу футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолашган.

Бироз олдинроқ, ушбу трансфер қиймати 16 млн еврони ташкил қилиши айтилганди.

Ўтган мавсумни "Саутгемптон"да ижара асосида ўтказган футболчи саутгемптонликлар томонидан 6,8 млн фунт эвазига сотиб олиниши ҳам мумкин бўлган. Бу банд бекор қилиниши учун "Атлетико" инглизларга 1,5 млн фунт товон пули тўлаган.

У ўз твиттерида "Саутгемптон" жамоаси мухлислари билан хайрлашган ҳамда уларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган.

Кўпроқ янгиликлар