Ўзбекистон миллий терма жамоасида хорижлик мураббий иш бошлаши кутилмоқда.

Хабар қилинишича, Самвел Бабаянга сербиялик мутахассис Деян Журжевич ёрдамчи сифатида олиб келинади. 2012 йилда “Пахтакор”да бош мураббий бўлган мутахассис айни вақтда Тошкентга етиб келган. У билан музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил мавсумида Журжевич тайёрлаган жамоа якунда чемпион бўлганди. Журжевичнинг сўнгги иш жойи Белграднинг ОФК клуби бўлиб турибди.