Дональд Трамп Россия билан Сноуденнинг АҚШга қайтарилиши юзасидан келиша олган бўлишини таъкидламоқда

Жаҳон 09 Июль 2015 7010

АҚШ президенти лавозимига сайловларда Республикачилар партиясидан иштирок этишини маълум қилган миллиардер Дональд Трамп Россия ҳукумати билан АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг АҚШга қайтарилиши борасида келиша олган бўлишини таъкидламоқда. Бу ҳақда Трамп CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Менинг фикримча, Сноуден мутлақ хоин ва мен у билан жуда қаттиқ гаплашиб қўйган бўлардим”, деб айтмоқда Трамп ва агар АҚШ президенти бўлганида Россия ҳукумати билан Сноуденнинг АҚШга қайтарилиши борасида келиша олган бўлишини қўшимча қилиб ўтди. “Мен Путин билан келиша олган бўлардим, чунки мен Россия билан ишлар қилганман”, деб таъкидламоқда Трамп. Трампнинг таъкилашича, агар у Оқ уй раҳбари бўлганда Россия “ҳеч қачон Сноуденга ўхшаганларни ўзида ушлаб турмаган ва уларни дарров америка судига топширган бўларди”.

АҚШ маъмурияти ҳанузгача Сноуденнинг махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун судга топшириш учун АҚШга қайтарилишини талаб қилмоқда.

Сноуден АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги ҳужжатларни ОАВларга топширган ва 2013 йилнинг июнида АҚШдан Гонконгга қочиб кетган. Сноуден Гонконгдан Москвага йўл олган ҳамда у ердан Эквадорга кетмоқчи бўлган. Бироқ АҚШ ҳукумати унинг паспортини бекор қилгандан кейин Россияда қолган. 2014 йилда Сноуденга уч йил муддатга Россияда яшаш ҳуқуқи берилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар