Малайзиянинг БМТдаги делегацияси Донбассда қулаган Boeing 777 самолёти ҳалокатини мустақил текшириш бўйича халқаро трибунал яратиш талаби акс этган Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасини оммалаштирди. Бу ҳақда The Malaysian Insider нашри хабар бермоқда.

“БМТ ХК битта мақсадда ушбу трибунални шакллантириш лозим, бу ҳам бўлса ушбу жиноят учун жавобгар шахсларни суд орқали таъқиб қилишдир”, – дейилади ҳужжат матнида.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 17 июлида Украинанинг уруш гирдобида қолган Донбасс вилояти осмонидан учиб ўтаётган Malaysia Airlines компаниясига тегишли MH17 рейсни амалга оширилаётган самолёт уриб туширилган эди.