Афсонавий бразилиялик футболчи, ўз вақтида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафида тўп сурган Ривалдо 43 ёшида майдонга қайтди.

Йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” мукофотининг 1999 йилги соҳиби Ривалдо Бразилиянинг 2-дивизионида иштирок этувчи “Можи-Мирин” жамоаси сафида майдонга тушди. Ривалдо, шунингдек, бу клубнинг президенти ҳисобланади.

2002 йилги жаҳон чемпиони 68 дақиқа давомида майдонда тўп сурди, унинг жамоаси эса “Наутико” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, охирги 11та учрашувда биринчи ғалабасига эришди. Бу ўйинда “Можи-Мирин” иккала голини ҳам Ривалдо алмаштирилганидан кейин киритди. Жамоа 11та турдан кейин 6 очко йиққан ҳолда мусобақа жадвалининг энг қуйи ўринидан жой олган.