Самвел Бабаян: Менга ҳамманинг ёрдами керак

Спорт 09 Июль 2015 4126

9 июль, пайшанба куни ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга сўз берилди.

“Терма жамоа бош мураббийи сифатида тайинланишим мен учун ҳам кутилмаган бўлди. Биргаликда ҳаракат қилсак олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай оламиз деб ўйлайман. Энг аввало ҳозир гуруҳимизда биринчи ўрин олиш ва кейинги босқичга йўл олишга эътибор қаратишимиз керак”, деди миллий терма жамоа бош мураббийи.

Мураббий ўртоқлик учрашувлари ҳақидага саволга жавоб бераркан, шундай деди: “Кучли рақиблар билан ўйин ўтказишни истаймиз. Аммо мақсад кучли рақиб билан ўйнаш эмас саралашдаги рақибларимизга ўхшайдиган жамоалар билан ўйнашимиз керак. Бир соат олдин ЎФФ президенти билан гаплашдик. Мираброр Усмонов бу борада барча керакли шароитларни яратиб бераяптилар”.

Техник директор лавозимида иш бошлаган сербиялик мутахассис яна Ўзбекистонда иш бошлаганидан мамнун эканини билдирди.

“Мен ўзбек футболига ёрдам бериш учун келдим. Мен бу ерда туристмасман. Бухоро Самарқандни кўриб бўлганман. Ишлаш учун келганман. Мен Самвел Бабаян билан ишлаганман ва унинг қанчалик талабчанлигини биламан. Ўзбекистонда ёш, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Миллий терма жамоа – бу энг миҳим бўғин. Мен олдидан кўп гапирмоқчи эмасман, мен бу ерда ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоани боғлаб турадиган кўприк бўлмоқчиман. Бу борада тажрибам етарли”, деди сербиялик мутахассис.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ҳам ўзи бошчилик қиладиган терма жамоа ва режалар ҳақида сўзлаб ўтди.

“Олимпия терма жамоасига яхши ва кучли футболчиларни жалб этамиз. Олдимизда катта танлов бор. Барча номзодларни диққат билан кузатамиз ва муносибларини олимпия терма жамоасига жалб этамиз. Ёш истеъдодли футболчилар кўп, бироқ ёшлар тез-тез ўзгариб туришади. Шу боис бу борада анча барча жиҳатларни эътиборга оламиз. Аслида мендан олдинги мураббийлар катта ҳажмдаги ишни олиб боришганини таъкидлайман. Июль ойидаги йиғинимизга бир қатор янги футболчиларни чақирдик. Клубларида захирада қолиб кетаётган баъзи футболчиларга ҳам имкон берамиз. Ҳозир кенгайтирилган рўйхатимизда 50 нафар футболчи бор”, - деди Жалилов.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ҳам ўз олдиларига аниқ вазифалар қўйилгани ва уларни бажариш учун ишга киришганликларини таъкидлаб ўтишди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар