25 ёшли қозоғистонлик дастурчи ўзининг ярим йиллик маошини саратонга қарши курашиш учун хайрия қилди

Жамият 10 Июль 2015 1964

25 ёшли қозоғистонлик дастурчи Асхат Мурзабоев Буюк Британиядаги Barclays банкига ишга киргач, ярим йил давомида ишлаб топган маошини саратонга қарши курашиш халқаро марказига топширди.

У ўзининг бу саховати ҳақида блогер Бўта Жумановага берган интервьюсида гапириб ўтган.

Мурзабоев ярим йилда ўзининг янги ишида олган маоши 2 млн доллардан кўпроқ бўлганини тан олган.

"Мен саратон хасталигини дунёдаги асосий муаммолардан бири сифатида биламан. Бу хасталикни даволаш бошқа хасталикларда бўлгани каби оддий эмас. Мен бу муаммо бўйича докторлик иши ёқлашни орзу қилардим. Лекин бу жуда машаққатли иш эканини биламан. Бунинг учун 6 йил давомида лабараторияда тунашга ва хасталикни ўрганишга тўғри келади. Мен бу ишни қила оладиган, шу ишга умрини бағишлайдиган одамларни жуда ҳурмат қиламан. Бундай кишилар мендан кўра кучли ва мендан кўра дадил эканини биламан, шунинг учун уларга ёрдам беришни истайман", дейди Асхат.

Муразбоевнинг таъкидлашича, дунёда илм-фан ривожи учун зарур даражада маблағлар ажратилмаяпти. Шунинг учун у инсоният муаммоларига қарши курашда ўз ҳиссасини қўшишни истаган.

"Одамлар бир миллион ишлаб олгач, иккинчи миллионни ишлашга киришади. Ахир ҳаётда яшашдан асосий мақсад пул ишлаб топиш эмаску. Олдингга пул ишлаб топишдан кўра анча юқорироқ мақсадларни қўйишинг керак. Мен янги фойдали хизматлар яратишни мақсад қилганман. Одамларга ўз лойиҳаларим билан фойдам тегишини ва бундан озгина фахрланиб яшашни истайман", дейди ёш дастурчи.

У Қозоғистонда бир катта завод раҳбари билан суҳбатдан кейин ўзида шундай фикрлар пайдо бўлганини қайд этиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар