Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) ташкилот Ижроқўмининг собиқ аъзоси, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) собиқ Бош котиби америкалик Чак Блейзерни умрбод футболдаги исталган фаолиятдан четлатди, деб хабар берди Olamsport нашри.

Бу қарорга ФИФАнинг этика қўмитаси ўтказган тафтиш ишларидан сўнг келинган. Бунда АҚШ юстиция вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам ҳал қилувчи рол ўйнади. Блейзерга энг катта айб сифатида пора олганлик қўйилмоқда.