Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Александр Кержаков Москванинг “Локомотив” клубига ўтишга рози бўлди, деб хабар бермоқда “Московский футбол” интернет-нашри.

Футболчининг келажак фаолияти борасидаги аниқлик кейинги ҳафтада Кержаковнинг клуб раҳбарияти ва “Газпром” компанияси билан учрашуви пайтида киритилади.

Аввалроқ 32 ёшли футболчига Самаранинг “Крилья Советов” ва Краснодарнинг “Кубань” клублари қизиқиш билдираётганлари маълум қилинганди.