Путин: ШҲТ раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини аниқлаб, халқаро масалаларни муҳокама қилади

Жаҳон 10 Июль 2015 2199

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши Уфада иш бошлади. Айни пайтда раҳбарлар тор доирада учрашув ўтказмоқда, кейинроқ кенгайтирилган форматда йиғилиш ўтказилади.

Россия президенти Владимир Путин йиғилишга ташриф буюрган давлатлар раҳбарларини Уфадаги Конгресс-Холл фойесида кутиб олди.
“Бугун биз ШҲТнинг 2014-2015 йиллардаги фаолияти якунларини ясашимиз керак бўлади. Шу билан бирга, ташкилот фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқишимиз, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини аниқлаб, халқаро масалаларни муҳокама қилишимиз талаб қилинади”, – деди Путин мажлиснинг очилишида сўзлаган нутқида.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, раҳбарлар йиғилишида янги давлатларнинг ташкилотга қўшилиши масаласи муҳокама қилинади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар