"Ювентус"нинг собиқ сардори Алессандро Дель Пьеро клуб президенти Андреа Аньелли билан келишмовчилиги туфайли 2012 йилда жамоадан кетганди. Ҳозирги кунда Дель Пьеро ҳамда Андреа Аньелли ўртасидаги муносабат яхшиланган. Яқинда Алессандро Дель Пьеро бир пиёла қаҳва устида "Ювентус" қароргоҳида клуб вакиллари билан суҳбатлашган.

Яқин орада Дель Пьеро "Ювентус" иш бошлаши кутилмоқда.

Манба:championat.asia