Telefonica компанияси 2015-2016 йиллар мавсумида Испания Ла-лигаси ҳамда сегундаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини 600 млн евро эвазига қўлга киритди. Бу ҳақда Ла-лиганинг расмий сайтида хабар берилган.

Ҳуқуқлар пакети Сегунда ва Испания кубоги ўйинларини pay-per-view системасида кўрсатишни ҳам ўз ичига олади.

Таққослаш учун, Англия чемпионатини уч мавсум кўрсатиш ҳуқуқи Sky ва BТ Sport компаниялари томонидан 7 миллиард еврога сотиб олинган.