“ВКонтакте” дастури Google Play да тикланди

Технология 13 Июль 2015 1487

“ВКонтакте” дастури яна Google Play да пайдо бўлди. Бу ҳақда твиттерда ижтимоий тармоқнинг матбуот котиби Георгий Лобушкин маълум қилди.

“Android учун “ВКонтакте” дастури Google Play дан олиб танлашгандан кейин, яна жойига қайтарилди”, деб айтилмоқда хабарда.

Аввалроқ дастур ҳуқуқ эгалари шикоятига кўра Google Play дан ўчириб ташлангани маълум қилинганди. “Известия” газетасининг маълумотларига кўра, ушбу ҳолат Universal Music, Sony Music или Warner Music/EMI дан бирининг шикояти сабабли юз берган.

Кўпроқ янгиликлар