Bild: МХА Германия собиқ канцлери Шрёдер орқали Путиннинг орқасидан кузатмоқчи бўлган

Жаҳон 13 Июль 2015 2847

АҚШ махсус хизматлари Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер ўз лавозимидан кетгандан кейин ҳам унинг Россия билан яқинлиги сабабли унинг орқасидан кузатишни давом эттирган. Бу ҳақда АҚШ махсус хизматларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Bild am Sonntag нашри хабар бермоқда.

Шрёдер ўз лавозимини 2005 йилда тарк этгандан кейин Россия энергетика сектори билан қизиқа бошлаган. 2006 йилда собиқ канцлер “Газпром” томонидан назорат қилинувчи “Nord Stream AG” компанияси акционерлари қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Бундан ташқари, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Шрёдернинг Россия президенти Владимир Путин билан дўстона муносабатларда эканидан фойдаланиб, уни кузатган ҳолда Путин ҳақида маълумот олмоқчи бўлган.

Аввалроқ WikiLeaks сайтида МХА ўнлаб йиллар давомида Германиянинг 3 нафар канцлери ортидан кузатгани ҳақидаги ҳужжатлар чоп этилган эди.

Кўпроқ янгиликлар