Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри суди "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги атеистлар гуруҳини ёпиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар берган.

"ВКонтакте" тармоғи матбуот котиби Георгий Лобушкиннинг маълум қилишича, Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) рўйхатидан ўтказилган "Худо йўқ" деб номланувчи ушбу гуруҳ 9 июль куни суд қарори асосида ёпилган.

Бу қарорга гуруҳга айнан қандай материаллар жойлаштирилгани сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

Прокурор Чинаевнинг сўзларига кўра, шу йилнинг 6 апрелида бу гуруҳда диндорларнинг нафсониятига тегувчи пост жойлаштирилганди.

Бу ҳолат бўйича даъво аризаси 17 апрель куни топширилган. 13 май куни Грозний суди бу гуруҳни бутун Россия бўйлаб ёпиб қўйишни тавсия қилганди.