BlackBerry раҳбари: компания смартфонлар бозорини тарк этмайди

Технология 14 Июль 2015 1055

CBC телеканали ўзининг сайтида BlackBerry компаниясининг бош директори Жон Чен билан ўтказган интервьюсини жойлаштирди. Чен интервьюсида компания смартфонлар бозорини тарк этмаслигини айтиб ўтди.

“Менинг BlackBerry’ни сотиш ниятим йўқ. BlackBerry акционерлари ўз активларининг яхши нархига эга бўлгунларига қадар шундай бўлиб қолади”, деб айтди Чен.

Чен BlackBerry молиявий пасайиш шароитида йирикроқ ва муваффақиятлироқ корпорацияга сотиб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги кўплаб тарқалган гапларга жавобан шундай деди. Харидорлар орасида Samsung, Lenovo ва бошқа компаниялар номлари ҳам тилга олинган эди.

2013 йилда BlackBerry шахсий инвесторга сотилишига бир баҳя қолган, бироқ компания ўзининг мустақиллигини сақлаб қолган ва эътиборни дастурий таъминотга қаратиб, ўз бизнесини мустаҳкамлашга киришган. Компания ўз эътиборини дастурий таъминот бозорига қаратганига қарамасдан, смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини тугатмоқчи эмас.

Ченнинг айтишича, BlackBerry дунёдаги энг хавфсиз смартфонларни ишлаб чиқаради, бу смартфонлардан кўплаб давлат амалдорлари фойдаланади. Бундан ташқари, BlackBerry бренди смартфонлар бозорининг асосчиларидан бири ҳисобланади, деб таъкидламоқда Канада компаниясининг раҳбари.

2016 йилнинг март ойигача давом этадиган жорий молиявий йилда BlackBerry дастурлар сотиш орқали 500 млн доллар фойда олишга умид қилмоқда. Агар компаниянинг дастур сотишдан 1-чоракда олган фойдаси икки баробарга ошиб, 137 млн долларга етгани ҳисобга оладиган бўлса, у бу мақсадига бемалол эриша олиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар