Беларусь марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги учун номзод сифатида Александр Лукашенко номзодини илгари сурувчи ташаббускор гуруҳ ҳужжатларини қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар қолдирилган.

2015 йилнинг 14 июль куни Беларусь МСК мамлакат президентлиги учун номзод Александр Лукашенконинг номзодлигини тасдиқлаш учун имзо йиғувчи қўллаб-қувватловчи фуқаролар гуруҳи бўйича барча ҳужжатларни қабул қилиб олди, деб ёзилади хабарда.

Сайловлар 2015 йилнинг 11октябрь куни бўлиб ўтади. Лукашенкодан ташқари сайловларда яна тўртта номзод бўлиши кутилмоқда. Улардан бири аёл киши, «Говорит правду» (Ҳақиқатни гапир) фуқаролик кампанияси фаоли Татьяна Короткевич бўлади.