Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди

Жамият 14 Июль 2015 4761

Бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.

ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 305 392 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда xushnudbek.uz сайти хабар берди.

Айни вақтда республика бўйича Термиз давлат университетига энг кўп ҳужжат топширилган - 18 минг 303 нафар. Бу олийгоҳда талабалар қабул қилиш учун 1662 ўрин мавжуд бўлиб, конкурс кўрсаткичи бир ўрин учун 11,01 миқдорида бўлиб турибди.

Бу борадаги кучли бешликда Жиззах давлат педагогика институти (13773 нафар абитуриент, 1615 ўрин ва 8,53талик конкурс), Андижон давлат университети (12319 нафар абитуриент, 1400 ўрин ва 8,80талик конкурс), Қарши давлат университети (12138 нафар абитуриент, 1280 ўрин ва 9,48талик конкурс) ҳамда Самарқанд давлат университети (11432 нафар абитуриент, 1615 ўрин ва 7,08талик конкурс) каби Олий таълим муассасалари ўрин олган.

Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 15,6 киши даъвогарлик қилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 543 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар