Россия президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолади.

Аввалроқ ушбу ҳужжатни Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев ратификация қилган эди.

Шу тариқа, Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига эндиликда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон киради.