Россия Ўзбекистонга ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонликни депортация қилди

Жамият 14 Июль 2015 35124

Россия махсус хизматлари Сочидан Ўзбекистонга 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мақсуд Зоҳидовни депортация қилди.

Зоҳидов қалбаки ҳужжатлар билан Сочидан Истанбулга учиб кетмоқчи бўлган, у ердан эса Сурияга ИШИД жангарилари сафига қўшилиш учун жўнаб кетмоқчи бўлган.

“Мен қаерга кетаётганимдан бехабар эдим. Билмайман, у ерга гўёки ақлим озиб қолгандек кетмоқчи бўлдим. Мени Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари тўхтатиб қолганлари учун улардан чексиз миннатдорман”, деб айтмоқда Зоҳидов. Зоҳидовнинг айтишича, Москвада унинг миясига бир неча йиллар давомида Сурияда ҳаёт чиройли эканлиги сингдириб борилиб, у ердаги террорчилар сафига ёллашган.

Кўпроқ янгиликлар