Хитойнинг Tsinghua Unigroup давлат компанияси АҚШнинг чиплар ишлаб чиқарувчи Micron Technology компаниясини 23 млрд долларга сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Tsinghua Unigroup АҚШ компаниясининг раҳбариятига Micron акцияларини 21 доллардан сотиб олиш бўйича таклиф билдирди, бу Нью-Йорк фонд биржасидаги савдолар ёпилиши пайтидаги акциялар нархидан 19 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда. Micron Technology нинг бозор нархи 19 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Micron Technology нинг харид қилиниши Хитой ҳукуматининг микроэлектроника ишлаб чиқариш соҳасидаги илғор технологияларни тўплаш дастурининг бир қисми бўлиши мумкин.