Samsung ўзининг энг юпқа смартфонини тақдим этди

Технология 15 Июль 2015 4016

Samsung компанияси ўзининг энг юпқа смартфони – Galaxy A8’ни расман тақдим этди. Смартфон сурати компаниянинг хитойча сайтига жойлаштирилди.

Қалинлиги 5,9 мм бўлган Galaxy A8 5,7 дюймли Super AMOLED дисплейга эга. Унга 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 2 ГБ  тезкор ҳамда 16/32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфон хотираси microSD билан кенгайтирилиши мумкин. Шунингдек, А8 LTE алоқа стандартини ҳам қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор қуввати 3050 мА/соатга тенг.

Смартфоннинг асосий камераси 16 Мп, олд камера эса 5 Мп.

Ҳозирда смартфон ҳақидаги маълумот компаниянинг фақатгина хитойча сайтида жойлаштирилган ва унинг бошқа мамлакатларда сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. 

Кўпроқ янгиликлар