Twitter акциялари сохта янгиликдан кейин 8 фоизга кўтарилиб кетди

Технология 15 Июль 2015 1853

Twitter акциялари 14 июль кунларидаги савдолар пайтида компанияга 31 млрд долларлик сотиб олиш таклифи билдирилгани ҳақидаги хабар туфайли 8 фоизга кўтарилиб кетди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри. Бироқ кейинроқ бу янгилик сохта эканлиги маълум бўлди.

Ушбу хабар Bloomberg News агентлиги сайти дизайнини тақлид қилувчи сохта веб-саҳифада чоп этилган, айнан шу ҳолат трейдерларни чалғитган.

Сохта хабарда Twitter банклар билан биргаликда номаълум даъвогардан келиб тушган таклифни қараб чиқаётгани айтилган. Бироқ Bloomberg News вакили ўз твиттерида ушбу хабар ёлғонлигини айтган. Бу хабар bloomberg.market сайтида чоп этилган, ваҳоланки Bloomberg агентлигининг расмий веб-саҳифаси bloomberg.com манзили бўйича жойлашган.

Twitter акциялари 14 июлда бозор ёпилишидан олдин 37 долларни ташкил қилган, бу ўтган сессияга нисбатан 3 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

Фирибгарларнинг трейдерларни алдай олганлари қисман бозорда Twitter га бир қатор компаниялардан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида юрган гаплар билан тушунтирилмоқда. Бу гаплар ўтган ойда компаниянинг ижрочи директори Дик Костоло истеъфога кетгандан кейин пайдо бўлган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар