Intel Security компанияси жиноятчилар интернетда фирибгарлик учун фойдаланадиган машҳур суперқаҳрамонлар номлари рўйхатини тузди. Бу ҳақда Intel Security ишлаб чиқарадиган McAfee антивирус дастурининг блогида маълум қилинди.

Уч йилдан бери ҳар йили чоп этиб келинаётган ушбу рўйхатнинг энг юқори поғонасини Аквамен эгаллади. Айнан шу суперқаҳрамоннинг номлари қайд қилинган ҳаволалар энг кўп миқдорда зарарли дастурий таъминот, вируслар, фишинг ва бошқа хавфлар сақланадиган сайтларга олиб боради. Фирибгарлар суперқаҳрамонларнинг машҳурлигидан ва уларнинг мухлисларининг қизиқувчанликларидан фойдаланиб, компьютерларга ва интернет-фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига зарар етказадилар.

Шунингдек, ушбу рўхатнинг юқори учлигидан Темир мушт (19,69 фоиз хавфли ҳавола) ва Росомаха (19,58 фоиз хавфли ҳавола) ҳам жой олди. Мўъжизавий аёл суперқаҳрамони рўйхатдан жой олган биринчи “хавфли” аёл бўлди, унга барча хавфли ҳаволаларнинг 19,38 фоизи тўғри келмоқда.