Ўтган йилнинг июль ойида Донбасс устида уриб туширилган Boeing MH-17 самолётида ҳалок бўлган йўловчиларнинг қариндошларидан иборат 18 оила номидан Чикаго судига Россия фуқароси, Украинадаги айирмачи кучларнинг собиқ раҳбари Игорь Стрелков (Гиркин) даъво аризаси топширилди. The Telegraph нашрининг ёзишича, олти оила вакиллари Буюк Британия фуқароларидир.
Стрелков самолётни ўққа тутишни ташкиллаштиришда ва бу билан 298 кишининг ўлимига сабабчи бўлишда айбланмоқда. Даъвогарлар Стрелковдан 900 млн доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
Аризада айтилишича, 17-рейс Гиркин бошчилигидаги айирмачилар ҳарбий ҳаракатларни амалга ошираётган ҳудуддан учиб ўтаётганида уриб туширилган. Россия ижтимоий тармоқларидан бирида Гиркин ҳатто жавобгарликни ўз зиммасига олгани айтилмоқда. Таъкидланишича, Стрелков уни Украинанинг Ан-26 самолёти билан адаштириб юборган.
“Биз уларни огоҳлантиргандик, осмонимиз устидан учманг деб”, – деган экстремист ижтимоий тармоқдаги шарҳида.
Шунингдек, даъвогарлар Кремлни жиноятнинг иштирокчилари деб ҳисобламоқда. “Унинг хатти-ҳаракатлари Россия ҳукумати вакиллари томонидан маъқулланган эди”, – таъкидланади ҳужжатда.